“Фарбетон” қуруқ бетон тўшамалари
Умумий тушунчалар
Бетон тўшама универсал материал бўлиб, саноатда, фуқаролик ва йўл транспорт қурилишида – 500 С дан + 650 С гача қуйидаги сохаларда фойдаланилади:
· Қувурлар ўрнатиш ва химоялашда, кабеллар ётқизишда, сув чиқариш, сув тўплаш, ариқлар, каналлар;
· Тунеллар ва шахталар, қудуқлар;
· Вақтинчалик бино ва иншоатлар;
· Гидротехник иншоатларни мустахкамлаш;
· Қирғоқлар, нишобликлар, сув хавзалари ва каналлар;
· Тупроқни эррозиядан химоялаш;
· Ускуналар ўрнатиш, транспорт воситалари ва бошқалар;
· Тупрок тўсиқларини мустахкамлаш, нефт махсулотларини химоя тўсиқлари
Тўшамани фойдаланиш даврини тўшамани ёзиш, асосни бўшлиқларсиз зичлаб теккислаш, сув билан тўйинтириш ишлари сифати қотган тўшаманинг физик, механик хусусиятларига таъсир килади.
Тўшамадан ва унинг турларидан фойдаланишда мухандислик ечими ва фойдаланиш лойихаси талабларидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ўрнатиш тартиблари
· Асосни тайерлашда ўзанни ўт-ўланлардан тозалаш;
· Бўшлиқ қолдирмасдан теккислаш;
· Зичлаш ва силлиқлаш;
· Бетон тўшамани ёйиш, четларини ва чеккаларини мустахкамлаш;
· Тўшамани сув оқими йўналишида урнатиш лозим.
Сувлаш тартиби:
(гидротация)
Сув юқоридан пастга қараб қуюлади, қаттиқ босим остида сув қуйиш тақиқланади. Сув қуйилгандан сўнг тўшама сатхи 4-5 дақиқа нам бўлиб туриши керак. Агар қуруқ бўлса яна сув бериш лозим.
Биринчи сув беришдан 2 соат қтказиб, яна сув берилади. Бетон тўшама 24 соат ичида 80% қаттиқликга эришади.
Қуруқ массага нисбатан сепмлган сув миқдори 2:1 нисбатда бўлиши лозим.
М: тушаманинг 1 м2 10 кг бўлса, сувнинг миқдори 5 литр бўлиши лозим.
24 соатдан сўнг ариқ еки каналга сув очиш мумкин. Тўшама сифатини сақлаш учун қуйидагиларга риоя қилинг:
· Ташиш даврида жарохат етказмаслик;
· Қуруқ ва ёпиқ омборда сақлаш. Сақлаш муддати 24 ой;
· Бу муддат ўтгач қайта синовдан ўтказиў лозим.
Кўрсатмаларга амал қилинса тўшамадан фойдаланиш даври 10-12 йилга боради.
Тўшаманинг сифат кўрсаткичлари
| Кўрсаткич номи | Ўлчов бирлиги | Фарбетон 6 |
| Қуруқ қотмаган тўшама | ||
| Номинал қалинлиги | мм | 6 |
| Қуруқ холатдаги зичлиги | кг/м2 | 9.5-10.0 |
| Сув билан намланган қотмаган тўшама | ||
| Қотиш бошлангунга + 50 С дан + 200 С ишчи вақт | соат | 1-2 (температура паст бўлса вақт кўпаяди) |
| Букилгандаги мустахкамлик ошиши 14 соат сувланганда + 200 С дан кам бўлмаганда | % | 80 нормал кўрсаткичдан сувга тўйинган материал |
| Қотган тўшама | ||
| Қотган холатдаги зичлиги | кг/м3 | |
| 28 кунликдан кам бўлганда букилишга чи-дамлилиги | МПа | 4.0 |
| 28 кунликдан кам бўлганда сувга тўйинган холатдаги букилишга чидамлилиги | МПа | 2.5 |
| Совуқга чидамлилиги, музлаб — эриш миқдори | Марка Фарбетон 6 | F 200 |
| Сувга тўйиниш ва қуришга чидамлилиги | Цикл (марта) | 50 |
| Сув ўтказувчанлиги | 24 соат | Сув ўтказмайди |
| Сув ютиши | % | 16-20 |





